Андижонда 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Булоқбоши тумани фуқароси А.И яшаш хонадонида диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда 500.000 сўм эвазига 2020 йилдан буён «Қуръони-карим» ва «муаллими Соний» китобларидан жами 27 нафар Ўзбекистон ва Қирғизистонда яшовчи вояга етмаган болаларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётгани аниқланган.

Шунингдек, олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида А.И диний таълимдан сабоқ бериши жараёнида вояга етмаган болаларни уриб танжарохати етказганлик ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолатга асосан ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 15 нафар вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган эр-хотинни ушлаганди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари хамкорлигида 14 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида вояга етмаган қизларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаро аниқланганди.

Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди