Ерни радиоалоқани ишдан чиқарадиган магнит бўронлари қоплайди

Қуёшда М синфидаги кучли чақнаш юз берди ва бу Ерда магнит бўронлари кузатилишига олиб келади. Бу ҳақда «Interesting Engineering» хабар берди.

Фото: «CCO»

Маълум қилинишича, чақнаш натижасида Ерга жуда кўп миқдордаги қуёш зарралари тушади, улар магнитосфера билан тўқнашгандан сўнг, G2 ёки G3 синфидаги геомагнит бўронини келтириб чиқаради. NASA прогнозига кўра, қуёш зарралари Ерга 19 июль куни етиб боради ва ўртача қувватли геомагнит бўронига олиб келади, бу жараён 20 ва 21 июлда ҳам давом этиши мумкин.

Қуёшдаги барча чақнашлар бешта синфга бўлинади ва улар A, B, C, M ва X деб номланади. Х синфидаги чақнашлар Ер учун энг кучли ва энг хавфли ҳисобланади. Лекин М синфидаги чақнаш ҳам Х тоифадан қолишмайди. Геомагнит бўронлар ҳам 5 синфга эга бўлиб, бўронларнинг иккинчи ва учинчи синфлари ўртача даражага тўғри келади.

Аммо геомагнит бўронларнинг ўртача синфи ҳам Ердаги GPS тизимлари ва радиоалоқа ишида жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин. Бу электроника ва ердаги энергия тизимларида ҳам носозликни келтириб чиқаради.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Магнит бўрони кексалар, об-ҳавога сезгир бўлганлар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга чалинганларга кучли таъсир қилади. Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимининг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Мутахассислар бу кунда инсон саломатлигидаги ўзгаришга қарши курашиш учун қуйидагиларга амал қилишни сўраган:

  • ёғли, аччиқ овқатлар истеъмол қилмаслик;
  • спиртли, энергетик ичимлик ва қаҳва ичишни чеклаш, бундай ичимликларни кўк чой билан алмаштириш;
  • кечқурун контрастли душ қабул қилиш;
  • бир хил вақтда ухлаш;
  • камроқ асабийлашиш;
  • очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиб, пиёда юриш.

Маълумот ўрнида, Ерни 17 июлда ҳам ўртача даражадаги магнит бўронлари қоплаганди.

Аввалроқ Қуёшда 3 соат юз берган кучли чақнаш намойиш қилинганди. Шунингдек, Қуёшда 40 га яқин кучли чақнаш қайд этилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма