Эрон олий раҳбари Теҳрон ядровий бомба яратишга қодирлигини айтди

Теҳрон техник жиҳатдан ядровий бомба ясашга қодир, лекин уни яратиш-яратмаслик ҳақида ҳали бир қарорга келмаган. Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Али Хоманаийга таяниб, «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: Эрон олий раҳнамосининг расмий сайти

Унинг сўзларига кўра, Исроил Эроннинг хавфсизлигига таҳдид солса, унга бевосита жавоб қайтарилади.

«Бир неча кун ичида биз уранни 60 фоизгача бойитишга муваффақ бўлдик ва 90 фоиз бойитилган уранни осонгина ишлаб чиқара олдик. Эрон ядровий бомба ишлаб чиқариш учун техник воситаларга эга, аммо уни яратишга қарор қилгани йўқ». — деган Хоманаийнинг маслаҳатчиси Камол Харрозий.

Эслатиб ўтамиз, Эрон олий раҳбари АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга таҳдид қилганди. Бунга Трампнинг Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ бергани сабаб бўлган. Шунингдек, Али Хоманаий Twitter’даги саҳифасига Трампни ўлдириш режаси бўйича анимацион видео жойлаган, бироқ ижтимоий тармоқ унинг аккаунтини блоклаган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди