Европа мамлакатларида электр энергияси нархи рекорд даражага етди
Энг юқори кўрсаткич Францияда қайд этилган
Франция, Германия, Бельгия, Нидерландия, Австрия ва Данияда электр энергияси нархи тарихий рекордни янгилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Биржа маълумотларига кўра, Францияда электр энергияси нархи мегаватт соат учун 486 еврога етган, Германияда 396,07 еврога, Бельгияда 408,21 евро, Нидерландияда 377,37 евро, Австрияда 449,06 евро, Данияда эса 381,67 еврони ташкил қилган.
Литва ва Латвияда электр энергияси нархи бир хил даражада бўлган, мегаватт учун 278,41 еврони, Эстония ва Финляндияда эса 244,75 еврони ташкил этади.
Аввалроқ Япония ҳукумати аҳолидан электр энергияни тежашни сўраганди. Шунингдек, Қирғизистонга кузгача Ўзбекистон орқали қанча электр энергияси етказилиши маълум қилинган.