«Ҳамманинг диққатига!»: Москвада огоҳлантириш тизимларининг тайёрлиги текширилади

Россиянинг Москва шаҳрида 20 июль, чоршанба куни огоҳлантириш тизимларининг тайёрлигини текшириш бошланади. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» хабар берди.

Фото: Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум қилинишича, шу куни соат 10:40 дан 12:00 гача Москванинг барча туманларида сиреналар янграйди ва овоз кучайтиргичлар «Ҳамманинг диққатига!» хабари билан ишлайди. Сиреналар бир дақиқага яқин янграйди. Телеканал ва радиостанцияларда «Ҳамманинг диққатига! Огоҳлантириш тизимининг тайёрлиги текширилмоқда!» деган хабарлар эълон қилинади.

Бундай тайёргарлик аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва фавқулодда вазиятларда тезкор хизматларни ишга тушириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, Охирги марта пойтахтдаги огоҳлантириш тизимларининг тайёрлиги 2021 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган. Шаҳарнинг ҳудудий аҳолини огоҳлантириш тизими Фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан бошқарилади.

Аввалроқ Қозоғистон пойтахтида аҳолини огоҳлантирувчи сиреналар ёқилиши маълум қилинганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди