Лавров Украина армиясини аслида ким назорат қилаётганини айтди

Украина Қуролли кучларининг ҳарбий хизматчилари NATO томонидан бошқарилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Унинг сўзларига кўра, NATO’нинг бир нечта ракета тизими Украина ҳарбийларини «ерда» бошқаради. Лавров Европада «бу қандай оқибатларга олиб келишини биладиган масъулиятли сиёсатчилар» қолишига умид билдирган. Дипломат Россия армияси, Донецк ва Луганкс кучлари «махсус операция» доирасида вазифаларни ишончли бажараётганини қайд этган.

Улар «русларнинг очиқ-ойдин камситилиши ва геноцидига чек қўйиш, йиллар давомида АҚШ ва унинг сунъий йўлдошлари томонидан Украина ҳудудида яратилган Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдидларни йўқ қилишга интилмоқда», — деган Россия Ташқи ишлар вазири.

Лавров Киев режими мағлуб бўлаётгани, унинг ғарблик кураторлари Москвани дунё кўз ўнгида «иблис» қилиш учун қонли провокациялардан фойдаланаётганини айтган.

Аввалроқ Лавров Европа Иттифоқи ва NATO Россияга қарши коалиция тузаётганини айтганди. Шунингдек, Лавров ядро уруши хавфи борлигидан огоҳлантирган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди