Ўзбекистонда электромобиль импорти 4,5 баробарга ошди

Ўзбекистонга январь–июнь ойларида 34,1 миллион долларга электромобиль импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан 34,1 миллион долларга тенг бўлган 1125 та электромобиль импорт қилинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага (4,5 баробарга) ошган.

Қуйида 2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобиль импорт қилгани келтирилган:

  • Хитой – 983 та;
  • БАА – 73 та;
  • Германия – 27 та;
  • Гонконг – 25 та;
  • Корея – 6 та;
  • Литва – 6 та;
  • Эстония – 2 та.

Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь–апрель ойларида 21,8 миллион долларга 734 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди