11:04 | 18.07.22 3453

Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Айрим ҳудудларда ҳарорат 47 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» маркази ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 38–43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 44–45 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21–23 июль кунлари кундузи ҳаво 43-45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 47 даражагача исийди. Фақат республика шимолида 23 июлда иссиқ аста-секин 37–42 даражагача пасаяди.

Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан
15–20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Қўшимча қилинишича, 18–24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 269
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 137
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 715
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 244
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 467
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 474