Ўзбекистонга июнь ойида хориждан қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум бўлди

Ўзбекистонга июнь ойида хориждан 500 мингга яқин турист ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга 2022 йилнинг июнь ойида чет элдан 493 минг 888 нафар турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307 146 нафарга ёки деярли 3 баробарга кўпдир.

Июнь ойида қўшни давлатлардан жами 414 763 нафар туристлар ташрифи кузатилган. Хусусан, Қозоғистондан 178 118 нафар, Қирғизистондан 123 290 нафар, Тожикистондан эса 113 216 нафар турист келган.

Шунингдек, МДҲ давлатларидан жами 56 547 нафар турист Ўзбекистонда бўлган. Хусусан, Россиядан 53 421 нафар, Озарбайжондан 1227 нафар турист Ўзбекистонга қизиқиш билдирган.

Узоқ хориж давлатларидан июнь ойида 22 578 нафар турист меҳмон бўлган. Жумладан, уларнинг 1504 нафари АҚШ, 1495 нафари Германия, 1477 нафари Ҳиндистон, 1685 нафари Жанубий Корея, 7308 нафари эса Туркиядан келган туристлардир.

Аввалроқ 2021 йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 1 881 345 нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 422,1 миллион АҚШ долларини ташкил этганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди