Қодиров Чеченистон тоғларида ҳаво ҳужумидан мудофаа базаларини ўрнатмоқчи

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республиканинг Шали туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа базасини жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Қодировнинг сўзларига кўра, замонавий шароитда Россияга янги стратегик ҳарбий ечимлар керак. «Аввало, мен Чеченистоннинг тоғларида, Россиянинг жанубий чегараларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб борлигига ишонаман», — деган у.

Чеченистон раҳбарига кўра, Россия олдиндан тактик чоралар кўриши керак. Сиёсатчи республикада тўртта «Ахмат» батальонлари тўлиқ таъминланганини айтган. У июнь ойи охирида уларнинг тузилганини эълон қилиб, улар таркибига фақат «чечен йигитлари» киришини айтган.

«Ахмат-Шимолий махсус кучлар полки таркибида Сурия ва Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашган жангчилар бор», — деган у.

Аввалроқ Рамзан Қодиров ўзининг Украинадаги навбатдаги вазифасини маълум қилганди. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Украинадаги «махсус операцияни» тугатиш шартини айтганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади