Саудия валиаҳд шаҳзодаси Байденга мурожаат қилди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувда Вашингтонни ўз қадриятларини бошқа давлатларга сингдирмасликка чақирди. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Салмоннинг сўзларига кўра, дунёнинг барча мамлакатлари, жумладан АҚШ ва қиролликнинг ўзи ҳам бир қатор ўхшаш қадриятларга эга, аммо ҳар бир давлатники ўзига хос.
«Тўғри қадриятлар ва тамойиллар халқларни ўзига тортади, аммо уларни куч билан татбиқ этиш АҚШ муваффақиятизликка учраган Ироқ ва Афғонистонда содир бўлган тескари натижага олиб келади», — деган Саудия шаҳзодаси.
Муҳаммад бин Салмон АҚШ турли давлатлар ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак бўлган қадриятга эга эканини тан олиши кераклигини айтган.
«Агар АҚШ ўз қадриятларини 100 фоиз баҳам кўришларини истаса, улар билан фақат NATO давлатлари қолади. Биз келишмовчиликларга қарамай тинч-тотув яшашимиз керак», — деган Муҳаммад бин Салмон.
Жо Байден 15 июлда Жиддадаги Ал Салмон саройида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашган. Музокаралар давомида Байден валиаҳд шаҳзодага уни 2018 йил октябрь ойида журналист Жамол Қошиқчининг шафқатсизларча ўлдирилиши учун жавобгар деб билишини айтган.
Аввалроқ Саудия шаҳзодаси қиролни ўлдирмоқчи бўлганликда айбланганди. Шунингдек, Францияда Саудия Арабистони шаҳзодаси устидан полицияга мурожаат қилинганди.


