Шавкат Мирзиёев деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимини айтди

Шавкат Мирзиёев бошчилигида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш, шу билан бирга, ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилаётган видеоселектор йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича,  йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимини айтган.

Қайд этилишича, йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади). 2023 йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

«Бу — жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда. Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади», — деди давлат раҳбари.

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
Жамият, Самарқанд13:43 | 1.10.22
Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Жаҳон13:15 | 1.10.22
Қозоғистон президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган адвокатга ҳукм ўқилди
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди