Сирдарёда куйдиргига чалиниш ҳолати аниқланмади

Сирдарё вилояти Сардоба туманида Сибир ярасига чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқлагани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат бўйича Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат илмий маркази директори Баҳриддин Тонгёриқов қуйидагиларни маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Сардоба тумани Зомин маҳалла фуқаролар йиғини Ҳавотоғ қишлоғидаги жами 35 та хонадонда парваришланаётган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари 2022 йил режа графиги асосида февраль ойи бошида (жами 241 бош йирик, 231 бош майда шохли ҳайвонлар) куйдирги касаллигига қарши тўлиқ профилактик эмланган.

Ҳолатни ўрганиш бўйича ташкил этилган штаб мутахассислари томонидан қорамол сўйилган жойдан олинган тупроқ намуналари ва сўйилган қорамолнинг кала-почаси ҳамда тери қолдиқлари бактериология, паразитология ва микробиология лабораториясида тўлиқ анализ қилинган.

Олинган бешта тупроқ намунаси 5 кун давомида бактериологик текширилганда куйдирги касаллигига хос колониялар ўсмаган. Икки бош сичқонга биосинов қўйилиб, ўн кун кузатилди. Сичқонларда ножўя ўзгаришлар юз бермаган. Улар ёриб кўрилиб, ички органлари микроскопик ва бактериологик усулларда текширилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган.

Маълумот ўрнида, куйдирги ўткир кечувчи ўта хавфли инфекцион касаллик бўлиб, септицемия, оғир заҳарланиш ва карбункулалар ҳосил қилиш билан кечади. Барча турдаги қишлоқ хўжалик, уй, ёввойи ҳайвонлар куйдирги билан касалланади ҳамда у одамларга, асосан, ҳайвонлар орқали осон юқади.

Касаллик қўзғатувчисининг ташқи муҳитда 100 йилгача сақланиб туриши инобатга олинган ҳолда хасталикнинг эски ўчоғи хавфсизлик бўйича давлат ветеринария хизмати томонидан назоратга олинади.

Аввалроқ Арманистонда куйдирги касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганди. Шунингдек, Қирғизистон хавфли куйдирги касаллиги сабаб Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилотига мурожаат қилган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди