Волейбол федерацияси мансабдорлари 231 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани аниқланди

Волейбол федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Волейбол федерациясида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилган. Ўрганишда, Федерация мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишгани аниқланган.

Хусусан, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига асосан, Федерацияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 миллион сўм ажратилган, лекин амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 миллион сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган. Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчини турли спорт йиғинларига юборилиб, 75 миллион сўм маблағлар асоссиз сарфланган.

Таъкидланишича, терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 миллион сўми қопланиши таъминланган. Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

Аввалроқ Олий таълим вазири Волейбол федерацияси президенти этиб сайлангани хабар қилинганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради