Андижонда 11 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эр-хотин ушланди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 11 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эр-хотин ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилган.

Натижада Андижон шаҳрида яшовчи эркак Х.М ҳамда унинг турмуш ўртоғи Андижон шаҳрида яшовчи аёл Х.Х билан бирга 2021 йил декабрь ойидан буён яшаш хонадонида танишларининг 11 нафар вояга етмаган ўғил ва қизига махсус диний билимга эга бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқарув марказий органининг рухсатисиз ноқонуний равишда «Муаллими соний» ва «Қуръони Карим» номли диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан Х.М. га нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва унинг турмуш ўртоғи Х.Х. га расмий огоҳлантириш жазоси қўлланилган.

Аввалроқ Андижон вилояти Булоқбоши туманида 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланганди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари хамкорлигида 14 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида вояга етмаган қизларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаро аниқланганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди