21:37 | 19.07.22 397

Билл Гейтс дунёда содир бўлган энг ёмон воқеаларни санаб ўтди

Миллиардер бу воқеалар одамларни тушкунликка солиб қўйганини айтган

«Microsoft» асосчиси, миллиардер Билл Гейтс сўнгги йилларда дунёда содир бўлган энг ёмон воқеаларни санаб ўтди.

Фото: «Getty Images»

Миллиардерга кўра, бир неча йил ичида кузатилган йирик глобал муваффақиятсизликлар кўп одамларни тушкунликка солиб қўйган. «Бу ҳолат одамларни дунё яна шундай бўладими ёки ёмонлашадими деган савол устида ўйлашга мажбур қилди», — деган Гейтс ва бундан афсусланишини айтган.

У тарихдаги энг катта муваффақияцизликлардан бири пандемия эканини таъкидлаган. Тадбиркор Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарони бутун дунё учун катта фожиа деб баҳолаган. Миллиардер иқлим ўзгариши ҳатто башорат қилинганидан ҳам ёмонроқ бўлиб чиққани ва АҚШ аборт ҳуқуқларини бекор қилиш орқали гендер тенглиги ва аёллар фаровонлиги борасида орқага қадам ташлаганини айтган.

«Аммо мен ҳали ҳам оптимистман. Бу муваффақияисизликлар йигирма йиллик тарихий тараққиёт контекстида рўй бермоқда ва мен зарарни камайтириш ва дунё эришган тараққиётга қайтиш мумкинлигига ишонаман», — дея қўшимча қилган Гейтс.

Аввалроқ Билл Гейтс қандай смартфондан фойдаланишини айтганди. Шунингдек, Билл Гейтс Украинадаги инқирознинг иқтисодиётга таъсирини тушунтирганди.