Британияда ҳарорат 32 йиллик рекордни янгилади

Буюк Британияда жазирама иссиқлик 32 йиллик рекордни янгилади. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Фото: «The Sun»

Маълум қилинишича, Уэльснинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати биринчи марта Цельсий бўйича 37,1 даражага етган. Аввалги рекорд 1990 йилда ўрнатилган ва ҳарорат 35,2 даражани қайд этган. Бироқ синоптиклар жазираманинг энг юқори чўққиси 18 ва 19 июль кунлари кузатилишини маълум қилган.

Шу тариқа, Британия оролларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши мумкин. Мамлакатда ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Расмийлар одамларни жамоат транспортидан фақат керак бўлганда фойдаланишга чақирган. Аҳолига жисмоний фаолиятдан қочиш, сояда қолиш ва кўп суюқлик ичиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда жазирама иссиқдан салкам 240 нафар одам вафот этганди. Шунингдек, Туркманистонда юзлаб одам жазирама сабабли касалхонага ётқизилаётганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма