21:00 | 19.07.22 619

Бугун оқшоми. Шота Руставелида тикланадиган трамвай, дизель бўйича фермерлар норозилиги, интернети тиклан(ма)ган Қорақалпоғистон

@bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Пойтахтнинг Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланадиган трамвайни тиклаш режалаштирилмоқда. Тошкентда бўлиши кутилаётган бу ўзгаришлар ҳақида Каспий денгизи ортида жойлашган Тбилиси мэрияси матбуот хизмати хабар беряпти, қизиқ-қизиқ.

Фото: «Bugun.uz»

Грузия пойтахти мэри Каха Каладзе ва мамлакат бош вазири Ираклий Гарибошвили расмий ташриф билан Тошкентга келган. Улар 19 июль куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан ҳамроҳликда буюк грузин шоири Шота Руставелли ҳайкали пойига гул қўйган.

Мазкур кўчани тўлиқ реконструкция қилиш доирасида ободонлаштириш, ирригация тизимларини яратиш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш кўзда тутилган. Тегишли қарор 13 июль куни ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан имзоланган.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бу «қилиғидан» «хафа». Журналист ушбу хабарни пойтахт ҳокимлиги ўз аҳолиси учун тақдим этмагани, бу хабарни Тбилиси мерияси эъон қилаётганидан дарғазаб. Аъзамхўжаев бошқа кўчаларда ҳам трамвай ҳаракатланиши тикланиши бўйича хабарларни биринчи бўлиб бошқа шаҳарлар, давлатлар эълон қилсин, демоқда.

«Кейин Нурcултон, Ашхобод, Бишкек ҳокимликлари ҳам баёнот берсин: «‘Абай ҳайкали, Маҳтумқули ва Чингиз Айтматов барелъефлари ўрнатилган кўчаларда ҳам трамвайлар йўлга қўйилади’, деб.

Навоий ҳам шу Ўзбекистоннинг эмас, Афғонистоннинг қаҳрамони бўлганидами, Кобул мэриясидан ҳам хабар кутардик: ‘Навоий кўчаси жойлашган Навоий ҳайкали олдидаги трамвай қатнови ҳам қайта тикланади’, деган. Эсиз.

Навоий кўчаси бўйлаб бирор чет эл давлати қаҳрамонининг ҳайкалини ўрнатсак бўлмайдими? Буёқда Муқимий, Лутфий кўчалари ҳам бор (Лутфийдаги трамвай йўли аллақачон сайилгоҳ бўлиб кетган, лекин трамвай учун автойўлни торайтирса бўлади ҳали ҳам).

Майли, Тошкентда кутилаётган янгиликларни, хусусан, ўзбекистонликлар билан ҳам улашгани учун грузияликларга раҳмат! Борингларга шукр!», деб киноя қилган Муҳрим Аъзамхўжаев ўз Telegram каналида.

Диққат, эълон!

Ўша одам сиз бўлсингиз, биз билан алоқага чиқинг. Раҳмат!

Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қирғизистон раислигида ўтадиган саммитда Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг учрашуви кун тартибидан турли йўналишларда, жумладан савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси айнан Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган.

Қорақалпоғистонда интернет ишлашни бошлади, лекин яна узилгани айтилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон республикасида 19 июль куни соат 14.00 дан эътиборан интернет алоқаси тикланди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар берди, биз эса бу хабарни улашдик. Аммо «Tashkent Land» Telegram каналида соат 15:00 дан яна интернетга кириш имкони бўлмагани ҳақида хабар берилган (каналнинг Қорақалпоғистондаги кузатувчилари томонидан).

Ўзбекистонликлар 59 та давлатга визасиз бориши мумкин, бу эса 112 та мамлакат ичида 88-ўрин демакдир (ўта бадиийлик учун узримизни қабул айлагайсиз, биродарлар).

Мазкур рейтинг ҳар йили дунё бўйлаб 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларнинг виза қоидаларини таҳлил қилади ва уларни визасиз саёҳат мамлакатлар сони бўйича тартиблайди. Компания берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга визасиз бориши мумкин ва бу рейтингнинг 88-ўрнини тақдим этган.

Фото: «Bugun.uz»

Рейтингда биринчи ўринни Япония фуқароси паспорти эгаллаган (визасиз 193 та давлат). Иккинчи ўринни Жанубий Корея ва Сингапур паспортлари (визасиз 192 давлат) қайд этган. 190 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконияти бўйича учинчи ўринни Германия, Испания, Финляндия, Италия ва Люксембург паспортлари эгаллаган.

Собиқ СССР мамлакатларидан Литва саёҳат қилиш эркинлиги бўйича энг «кучли» паспортга эга (10 ўрин), жумладан, бу мамлакат фуқаролари 182 давлатга визасиз саёҳат қилиш мумкин. Эстония ва Латвия 11-ўринда (181 давлат), Украина 35-ўринда (144 давлат), Грузия 52-ўринда (116 та визасиз йўналиш), Беларусь 71-ўринда (78 та давлат), Қозоғистон 73-ўринда (76 та давлат) қайд этилган.

Яна озроқ рейтинг: «Numbeo» таҳлилий хизмати жиноят даражаси бўйича давлатларнинг 2022 йилги рейтингини тузди. Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичида 142 та давлат ичида 104-ўринни эгаллади.

Фермерлар норози: Ўзбекистонда кўтарилаётган дизель нархи қачон назоратга олинади?

Uzbekistan GTL товар-хом ашё биржасига дизель маҳсулотини чиқармаяпти, нархлар эса эрта баҳордан кейин кескин ўсишни бошлагани айтилмоқда. Ўзбекистонда дизель нархи ошиб бораётгани бўйича таҳририятга республикадаги фермер, деҳқон, қишлоқ хўжалиги вакилларидан мурожаатлар келиб тушди. «Kommers.uz» Хоразм вилояти Гурлан туманида фаолият олиб борувчи фермер, «Иззатбек Бунёдбек» фермер хўжалиги раҳбари Ëрқиной Раҳимова билан суҳбатлашди.

«Бу ҳудуд биз учун мақсадли бўлмаган бозор». Boeing 2041 йилгача Россия ва Марказий Осиёга (жумладан, Ўзбекистонга) самолёт етказиб бермоқчи эмас.

Американинг Boeing самолёт ишлаб чиқарувчи корпорацияси ўз маҳсулотлари харидорлари рўйхатидан Марказий Осиё ва Россияни чиқариб ташлади. Корпорация бу ҳудудларга 2041 йилгача ўз маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирмаяпти.

Фото: «Boeing.com»

Boeing’нинг бундай қарорга келиши Россия ва Марказий Осиёга Украинадаги уруш сабабли имконсиз бўлиб қолгани билан изоҳланган. Бу яна қанча давом этиши бўйича ўта ноаниқлик бўлгани учун компания бу ҳудудлар бўйича прогноз қилмасликка қарор қилган.

Хўш, оламда нима гап?

«Келинг дўстлар, аҳил-иноқ яшайлик»: Қирғизистон ИИВ раҳбари халқни ҳокимиятни танқид қилмасликка, аксинча уларга ёрдам беришга чақирди.

Фото: «АКИpress»

Қирғизистон ички ишлар вазири Уланбек Ниёзбеков мамлакатда энди давлат тўнтаришлари бўлмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, полиция доимо давлат барқарорлиги учун ишлайди, провокацияларнинг олдини олади ва жиноятчиликка қарши курашади. ИИВ раҳбари халқни ҳокимиятни танқид қилмасликка, аксинча уларга ёрдам беришга чақирган.

«Келинглар, тинчгина, бақирмасдан, фақат мамлакат тараққиёти учун ишлайлик. Шунда ҳокимият ўзгариши ҳам бўлмайди. Бу қаттиқ эшитилиши мумкин, лекин шуни айтмоқчиман: танқид ва ҳасад қилишни бас қилинг. Сиздан бирорта ҳам таклифни келганини кўрмадим», — деган Ниёзбеков.

Британия бош вазири лавозими учун сайловнинг учинчи ва тўртинчи босқичи якунланди. Собиқ молия вазири Риши Сунак яққол пешқадамлик қилмоқда.

Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак бош вазир лавозими учун сайловнинг учинчи ва тўртинчи босқичида яна энг кўп овозни қўлга киритди.

Фото: «Financial Times»

Учинчи босқичда Сунак (115 овоз), собиқ мудофаа вазири Пенни Мордаунт (82 овоз), ташқи ишлар вазири Лиз Трусс (71 овоз) ва аёллар ҳамда тенглик масалалари бўйича собиқ тенглик вазири Кеми Баденок (58 овоз) ўтган.

Тўртинчи босқичда эса Сунак 118 овоз та овоз билан яна етакчиликни сақлаб қолди. Кейинги босқичга собиқ мудофаа вазири Пенни Мордонт (92 та овоз) ва ТИВ раҳбари Лиз Трасс (86 та овоз) ҳам ўтди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 79
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 63
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 636
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 205
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 394
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 432