Бухоро туманида 18 июль куни ҳаракатланиб кетаётган «Matiz»да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 21:50 атрофида туманнинг Хонабод МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракатланиб кетаётган «Matiz» электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига 2 та ёнғин қутқарув-экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:01 да бартараф этган. Оқибатда автомашинанинг олд мотор, кузови ва салон қисми ёнган. Ҳозирда ёнғиннинг моддий зарари аниқланмоқда. Бунда фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Аввалроқ Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин содир бўлганди. Ёнғинни ўчириш учун қўшимча куч ва воситалар жалб қилинди.



