«Давлат мактабларида диндорларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олинмайди» — Гулистон ХТБ

Гулистон халқ таълими бўлимининг Telegram каналида мактаб ўқувчиларининг ҳижобда бўлиши ҳақида пост қодирилди. Аммо маълум вақт ўтгач, пост ўчириб ташланган. Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Ўчирилган постда диний эркинликлар суисмеъмол қилинаётгани ҳамда халқ аҳмоқона тарғибот туфайли ҳақиқий диндор билан ниқобдаги диндорларни фарқлай олмаётгани ҳақида ёзилган.

Фото: Telegram

«Диний эркинликни суистеъмол қилаётганлар, сизлар ислом динини ҳар бирингизнинг миянгизга келадиган бўлмағур фиклар билан ҳар томонга тортиқлаб ташладинглар. Одамларни ҳар хил тушунарсиз ва аҳлоқсиз маъруза ва видео чиқишлар билан зериктириб юборгансиз.
Сизларнинг аҳмоқона тарғиботингиз туфайли ҳақиқий диндор билан ниқобдаги диндорларни фарқлай олмаяпти халқ. Кўча-кўйда ҳижоб ўраганларнинг шармандали ҳолатларидан безиб кетдик.

Биз фарзандларимизни ўқиб, билимли бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ англайдиган бўлиб вояга етишларини ҳохлаймиз. Гулдек ёшлигини сенларга ўхшаган исломий газандалар қўлида қурбон бўлишига жим қараб турмаймиз», дейилади хабарда.

Фото: Telegram

Шунингдек, хабарда давлат мактабларида диндорларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олинмаслиги ҳақида ёзилган.

Ўзбекистон мутлақо дунёвий давлат. Ўрта умумий таълим давлат томонидан берилади ва у мажбурийдир. Унинг дунёвийлиги конституцияда ҳам белгиланиб, мустаҳкамлаб қуйилмоқда. Бас шундай экан ҳеч қандай диний конфессияларнинг давлат ўрнатган тартиб қоидаларга қаршилик билдириши мумкин эмас.

Давлат таълимни теппа-текин бериб, фарзандингизни саводини чиқаришга шароит яратиб берар экан таълим-тарбия беришда жаҳон тажрибаси ва миллий қадриятлар негизида юксак педагогик ёндошувга асосланади.

Давлат тасарруфидаги мактабларда, ҳеч қандай диндорларнинг ҳоҳиш ва истаклари, талаблари инобатга олинмайди. Зеро Узбекистонда дин давлатдан ажратилган. Биз шариат қоидаларига кўра, иш кўрадиган мамлакат эмасмиз. Интернет орқали бонг ураётган бангги-девона исломийларнинг ундовларига учиб, фақатгина ўзингизга жабр етказиб каттагина жарима тўлаб, ҳуқуқбузар сифатида руйхатга олиниб, назоратда бўлишни сотиб оласиз холос», дейилади ўчирилган постда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби ушбу ҳолатга изоҳ бериб, хатога йўл қўйган масъул жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланган.

Ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Шунингдек, ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликка тортилиши келтирилган.

«Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз. Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади.

Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз», — деди матбуот котиби.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади