ДХХ икки вилоятда ўқишга киритиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилганларни ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Cамарқанд ва Сирдарё вилоятларида ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушлади. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Жараёнда фуқаро Д.В. бошқа бир фуқаро А.ни танишлари орқали Қозоғистондаги университетлардан бирига тўғридан-тўғри 3-курсига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бериши эвазига 3500 долларни олган вақтида ушланган. Шунингдек, Д.В. фуқаро М.ни қўшни Тожикистондаги университетга ўқишга киритиб, Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига 3000 доллари олгани аниқланган.

Шу каби Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Г. бошқа бир фуқаро Р.ни танишлари орқали Украинадаги университетлардан бирида ўқиётгани ҳақида ҳужжат қилиб, ўқишини Гулистон давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3200 доллар сўраб, шундан 1500 долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Самарқандда фуқаронинг ўқишини хориждан кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар олган йигит ушлангани маълум қилинган.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди