Фарғонада ХТБ ходими ва университет декани пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида халқ таълими бўлими ходими ва университет деканини пора олаётганда қўлга олди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Хусусан, Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши бўлган аёл билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлгани аниқланган. Улар бунинг эвазига 18 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришида амалий имтиҳонлардан ўтказиб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига ҳар бир талабгордан 5,1 миллион сўм сўраб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади