Ҳиндистонда йўловчи автобуси дарёга қулаб тушди — видео

Ҳиндистоннинг Мадьхя-Прадеш штати Дхар туманида ичида 50 йўловчи бўлган автобус кўприкдан дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Фото: «Hindustan Times»

Маълум бўлишича, воқеа 18 июль куни содир бўлган, автобус Мадьхя-Прадеш штатидаги Индор шаҳридан Пуне шаҳрига йўл олган. Йўл-транспорт ҳодисасида камида 12 киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар ҳозиргача 15 йўловчини қутқариб қолган. Ички ишлар вазири Нароттам Мишра автоҳалокатга тавтобуснинг техник носозлиги сабаб бўлганини айтган.

«Унинг кўприк панжарасидан ўтиб, дарёга тушиб кетишига рул бошқаруви ёки тормоз носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин», — деган у.

Қутқарув ишлари давом этаётгани, бироқ дарё оқими жуда кучли эканини таъкидлаган.

«Автобус Нармада дарёси қаърига бутунлай чўкиб кетган. Одамнинг омон қолиш эҳтимоли кам», — деган Мишра.


Аввалроқ Ҳиндистонда сел келиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Ҳиндистонда 10 ёшли кар-соқов бола қудуққа тушиб кетганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди