Ўзбекистон паспортининг жаҳон рейтингидаги ўрни маълум бўлди
Марказий Осиёнинг икки давлати энг охирги ўринларни олган
Ўзбекистон паспорти «Henley & Partners» консалтинг компанияси рейтингида 88-ўринни эгаллади. Тегишли рейтинг компания сайтида эълон қилинди.

Мазкур рейтинг ҳар йили дунё бўйлаб 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларнинг виза қоидаларини таҳлил қилади ва уларни визасиз саёҳат мамлакатлар сони бўйича тартиблайди. Компания берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга визасиз бориши мумкин.
Рейтингда биринчи ўринни Япония фуқароси паспорти эгаллаган. Жумладан, унинг эгалари дунёнинг 193 давлатига визасиз саёҳат қилиши мумкин. Иккинчи ўринни Жанубий Корея ва Сингапур паспортлари (визасиз 192 давлат) қайд этган. 190 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконияти бўйича учинчи ўринни Германия, Испания, Финляндия, Италия ва Люксембург паспортлари эгаллаган.
Британия паспорти олтинчи (187 мамлакат), Швейцария еттинчи (186) ўринни олган. Собиқ СССР мамлакатларидан Литва саёҳат қилиш эркинлиги бўйича энг «кучли» паспортга эга (10 ўрин), жумладан, бу мамлакат фуқаролари 182 давлатга визасиз саёҳат қилиш мумкин. Эстония ва Латвия 11-ўринда (181 давлат), Украина 35-ўринда (144 давлат), Грузия 52-ўринда (116 та визасиз йўналиш), Беларусь 71-ўринда (78 та давлат), Қозоғистон 73-ўринда (76 та давлат) қайд этилган.
Туркманистон постсовет давлатлари орасида энг паст кўрсаткичга эга: давлат фуқаросининг паспорти атиги 53 давлатга визасиз кириш имконини беради. Афғонистон мутлақ антирекордга ўрнатган, у ердан 27 давлатга визасиз бориш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни эълон қилинган.