Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада фаолият олиб бормоқда?

Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада фаолият олиб бораётгани бўйича кўрсаткичларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 14 147 та;
  • хизматлар соҳасида – 10 057 та;
  • саноатда – 5 543 та.

Қайд этилишича, аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 22,6 триллион сўмни ташкил этган. Улар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 триллион сўмга ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида 36 472 та кичик корхона ва микрофирмалар борлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради