Ўзбекистонлик 40 нафар тиббиёт йўналиши талабаси Туркия пойтахтида амалиёт ўтайди

Бухоро шаҳрида 2019 йилдан буён фаолият кўрсатаётган Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети Бухоро Ибн Сино тиббиёт факультети малакали ёрдамчи тиббиёт кадрларини тайёрлашни режалаштирган.

Фото: Соғлиқ билимлари университети Бухоро Ибн Сино тиббиёт факультети

Туркия Республикасининг соғлиқни сақлаш ва замонавий тиббий таълим соҳасидаги ютуқларини Ўзбекистонга олиб келиш ва ёйишда муҳим ўрин тутадиган Ибн Сино тиббиёт факультети нафақат юқори касбий маҳоратга эга шифокорларни тайёрлайди, балки инсонларни ҳурмат қиладиган, қадрлайдиган, умрбўйи ривожланишни қўллаб-қувватлайдиган, замонавий билимларни мукаммал эгаллаган шахсларни тарбиялашни мақсад қилган.

Факультет 3 йиллик фаолияти давомида 200 дан ортиқ талабаларга тиббиёт факультетида таҳсил олиш имкониятини тақдим этди. Ибн Сино номидаги малакали тиббий хизматлар олий мактаби эса 3 йил ичида 300 га яқин ўқувчига сифатли тиббий таълим олиш имкониятини тақдим этди.

Бухоро давлат тиббиёт институтида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилардан ташқари Туркиянинг Соғлиқ билимлари университетида асосий тиббий таълим ва турли клиник бўлимларда фаолият юритаётган кўплаб профессор-ўқитувчилар Бухорога келиб, талабаларга маърузалар ўқиб, уларнинг илмий ривожланишига ҳисса қўшмоқда.

Фото: Соғлиқ билимлари университети Бухоро Ибн Сино тиббиёт факультети

Икки қардош давлатнинг икки томонлама муносабатларидаги саломатлик устунуни мустаҳкамлаш учун 2021/2022 ўқув йилида Ибн Сино тиббиёт факультети иккинчи ва учинчи босқичдан 22 нафар талаба ва Бухоро Ибн Сино малакали тиббий хизматлар олий мактабидан учинчи босқичдаги 18 нафар талаба олган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш назарий билимларини клиникада қўллаш мақсадида Туркиядаги шифохоналарда амалиёт ўтайди.

Ушбу йўналишда имконият ва муваффақият тенглиги асосида танланган 40 нафар талабанинг касбий соҳасига ҳисса қўшадиган академик ҳаракатчанлик дастури Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги турли ўқув ва тадқиқот шифохоналарида 18 июлдан 25 августгача бўлиб ўтади. Талабаларни кутиб олиш ва жойлаштириш Соғлиқ билимлари университети тарафидан амалга оширилади.

Ибн Сино тиббиёт факультетининг 3-курс талабаси Шоҳруҳ Исаев: «Туркияда кўрадиган 40 кунлик амалий машғулотлар биз учун катта имкониятлар эшигини очади, деб ўйлаймиз. Дўстларим ва мен жуда ҳаяжондамиз. Бу дастур Туркиядаги соғлиқни сақлаш тизимини яқиндан кўриш имконини беради.

Бизга бу имкониятни берган Соғлиқ билимлари университети ректори Жевдет Эрдўл, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Жумаевич Тешаев, факултетимиз директори Айнур Фейзиёғлуга ва юртимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасида олға интилиши учун она юртларидан ота-боболари юртига келиб, бизга сифатли таълим-тарбия берган барча устозларимга раҳмат айтаман».

Академик мобиллик доирасида умидли ва ҳаяжонли бўлган ушбу дастур ҳар йили амалга оширилиши, кенгайтирилиши ва кўпроқ талабалар жалб қилиниши режалаштирилган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма