Ўзбекистоннинг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

«Numbeo» таҳлилий хизмати жиноят даражаси бўйича давлатларнинг 2022 йилги рейтингини тузди. Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичида 142 та давлат ичида 104-ўринни эгаллади.

Фото: «Bugun.uz»

Рейтингга кўра, юқори ўринларни эгаллаган давлатларда жиноятчилик юқори, қуйи ўринларда эса паст, хавфсизлик юқори  бўлади. Ўзбекистонда жиноятчилик кўрсаткичи 33,68 баллни, хавфсизлик эса 66,32 баллни ташкил қилган. Қатар дунёдаги энг хавфсиз давлат деб топилган. Жумладан, у рейтингда 142-ўринни қайд этган. Мамлакатда жиноятчилик индекси 14,15 баллни, хавфсизлик эса 85,85 баллни ташкил қилган.

Ўз навбатида, Венесуэла энг хавфли давлат деб топилган. Рейтингда давлатнинг жиноятчилик кўрсаткичи 83,16 баллни, хавфсизлик эса 16,8 бални ташкил қилган. Марказий Осиё давлатларининг рейтингдаги ўрни қуйидагича:

Қозоғистон 47, Қирғизистон 36, Афғонистон 3-ўринни қайд этган, Туркманистон ва Тожикистон рейтингга киритилмаган.

Қайд этилишича, хавфсизлик индексини ҳисоблаш «Numbeo» томонидан ўтказилган сўровларга асосланган бўлиб, у мамлакатда жиноятчилик даражаси қанчалик паст ёки юқори эканини кўрсатади.

Аввалроқ гендер тенглиги бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинганди. Шунингдек, дунё бўйлаб яшаш учун энг арзон ва қиммат шаҳарлар рейтинги тузилган.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди