5:43 | 19.07.22 210

Қирғизистонда бошқа давлат тўнтариши бўлмаслиги эълон қилинди

Мамлакат ИИВ раҳбари халқни ҳокимиятни танқид қилмасликка чақирди

Қирғизистон ички ишлар вазири Уланбек Ниёзбеков мамлакатда энди давлат тўнтаришлари бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «АКИpress»

Унинг сўзларига кўра, полиция доимо давлат барқарорлиги учун ишлайди, провокацияларнинг олдини олади ва жиноятчиликка қарши курашади. ИИВ раҳбари халқни ҳокимиятни танқид қилмасликка, аксинча уларга ёрдам беришга чақирган.

«Келинглар, тинчгина, бақирмасдан, фақат мамлакат тараққиёти учун ишлайлик. Шунда ҳокимият ўзгариши ҳам бўлмайди. Бу қаттиқ эшитилиши мумкин, лекин шуни айтмоқчиман: танқид ва ҳасад қилишни бас қилинг. Сиздан бирорта ҳам таклифни келганини кўрмадим», — деган Ниёзбеков.

Аввалроқ Қирғизистон президенти ҳокимларни ўзини хондек ҳис қилмасликка чақирганди. Шунингдек, Қирғизистон Хитойга қарзини тўламаса, нималаридан маҳрум бўлиши айтилган.