Шавкат Мирзиёев Эрон вице-президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Сорена Сатторийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон–Эрон муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Фан, инновация ва технологиялар соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. Учрашув аввалида Сорена Сатторий давлатимиз раҳбарига Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Кейинги йилларда икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувларнинг фаоллашуви кузатилаётганини мамнуният билан қайд этилган. Савдо кўрсаткичлари ва кооперация лойиҳалари сони ҳам ортиб бормоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш 73 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 22 фоизга ошган.

Қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш борасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, изланиш ишлари ва венчур ташаббусларини молиялаштиришга хусусий секторни жалб қилиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш, био- ва нанотехнологиялар, IT соҳаларида, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилган.

Келажакда, шу жумладан, бўлажак Ўзбекистон–Эрон инновация форуми ва ишбилармонлик тадбирлари доирасида қабул қилинадиган қўшма қарорлар ва имзоланадиган битимларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Эрон Исломий кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Шунингдек, Президент 12 июль куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович билан учрашганди.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди