Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 19 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош Вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликка доир, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилган.

Транзит салоҳиятини, шу жумладан мамлакатимиз юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасини самарали ишга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ва Грузия ҳудудидаги эркин саноат зоналарида яратилган қулай шароитларни ҳисобга олган ҳолда тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини оширишдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилган.

Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Эрон Исломий кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Шунингдек, Президент 12 июль куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович билан учрашганди.

Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Жамият11:08 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога авиақатнов йўлга қўйилди
Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео
Жамият, Наманган11:02 | 19.8.22
Наманганда ўғриланган Қуръон мусҳафи топилди — видео