Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалга ошириладиган ташрифи тафсилотлари маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қирғизистон раислигида ўтадиган саммит ишида Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Минтақа мамлакатлари етакчиларининг учрашуви кун тартибидан турли йўналишларда, шу жумладан савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.

Саммит якунида бир қатор муҳим кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган.

Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида, учинчиси ўтган йилнинг август ойида Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари 4 июль куни телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбатда Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади