Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида трамвай ҳаракати тикланади
Тошкент ҳокимлиги пойтахтнинг Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланадиган трамвайни тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тбилиси мэрияси матбуот хизмати Тошкент ҳокимининг баёнотига асосланиб хабар берди.

Маълум қилинишича, Грузия пойтахти мэри Каха Каладзе мамлакат бош вазири Ираклий Гарибошвилининг ташрифи доирасида айни дамда Тошкентда.
Қайд этилишича, 19 июль куни тушдан кейин Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов, Ираклий Гарибошвили, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Каха Каладзе буюк грузин шоири Шота Руставелли ҳайкали пойига гул қўйган. Ёдгорлик жойлашган худди шу номдаги майдон Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш доирасида яқинда таъмирдан чиқарилган.
Мазкур кўчани тўлиқ реконструкция қилиш доирасида ободонлаштириш, ирригация тизимларини яратиш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш кўзда тутилган. Тегишли қарор 13 июл куни ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан имзоланган.
Аввалроқ Тошкентда трамвай йўли қурилиши тезлаштирилиши маълум бўлганди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берганди.


