Хитой Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида баёнот бериб, Пекин четда турмаганини, аммо оловга мой сепмаслигини айтди. Тегишли баёнот мамлакат ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Фото: «South China Morning Post»

Дипломатнинг сўзларига кўра, Украина инқирози нафақат Европага, балки бутун дунёга салбий таъсирга кўрсатди.

«Хитой Украина инқирозининг тарафида эмас, лекин биз четда турмадик ва оловга мой қуймаймиз. Доимо тинчлик музокаралари тарафдори бўлиб келганмиз. Барча томонлар Украина инқирозидан жиддий сабоқ олиши керак. Узоқ муддатли манфаатлар учун томонлар барқарор тинчлик ва хавфсизликка эришиш учун мувозанатли, самарали ва барқарор Европа хавфсизлик архитектурасини яратиш имкониятини ўрганиши керак», — деган Ван И.

Аввалроқ Хитой Украинадаги урушни ҳал қилишга ёрдам беришини таъкидлаганди. Шунингдек, Хитой раиси Украинадаги урушга муносабат билдирганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео