Зеленский Украинанинг ЕИга қўшилиш муддатини белгилади

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун ички муддатни белгилади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба «Forbes»га хабар берди.

Фото: Instagram / @zelenskiy_official

Дипломатнинг сўзларига кўра, ушбу муддат ҳали оммага ошкор қилинмаган. «Бизда ҳукумат эмас, президент Зеленский Украинанинг ЕИга кириши учун ички муддатни шахсан ўзи белгилаб қўйган. Лекин мен сизга айтмайман», — деган Кулеба.

Унинг қайд этишича, давлат раҳбари томонидан белгиланган муддат Европа Иттифоқи вакилларини қўрқитиши мумкин, шунинг учун улар ҳозирча оммага эълон қилинмаган. Сиёсатчи муддатнинг очиқланиши Европа Иттифоқига аъзолик жараёнинг секинлашишига ҳам олиб келишини айтган.

«Ҳатто биз барча стандартларга 120 фоиз риоя қилиб, барча кўрсатмаларни амалга оширсак ҳам, жараён барибир секинлашади. Биз ҳамма нарсани хотиржам, оқилона ва натижа учун қилишимиз керак», — деган украиналик дипломат.

Шу билан бирга, у номзод мақомини олиш тажрибаси Украина бунга қодир эканини кўрсатишини таъкидлаган. Кулеба қўшилиш қарори фақат Украинага эмас, Европа Иттифоқига ҳам боғлиқлигини айтган.

Аввалроқ Зеленскийнинг рафиқаси урушда оиласи нималарга дуч келганини айтганди. Шунингдек, Зеленскийда йил охиригача Украинани озод қилиш режаси борлиги маълум қилинган.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади