Маймунчечакнинг энг хавфли жиҳати маълум қилинди

Россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари доктори, Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази профессори Анатолий Альтштейн маймунчечакнинг хавфли жиҳатини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «CNA»

Маълум қилинишича, маймунчечак коронавирус каби миллионлаб одамларга юқа олмайди, бироқ касалликдан ўлим даражаси юқори бўлади. «Ушбу вируснинг юз минглаб ва ундан ҳам кўпроқ одамларга кенг тарқалиши бизга таҳдид солмайди», — деган Альтштейн.

У маймунчечак фақат касал одам билан яқин алоқада бўлиш орқали юқишини айтган. Касаллик бемордан бошқасига 10 мартадан кўп бўлмаган ҳолда юқади. Бу хусусият вируснинг тез тарқалишини олдини олади. Маймунчечакнинг хусусияти ҳар бир юқишда заифлашади. Вирус ҳайвонлардан одамга тўғридан-тўғри юқса, унинг ўлим даражаси жуда юқори бўлади.

«Ҳайвондан одамга биринчи юқишида вирус жуда хавфли бўлиб, 1 дан 10 фоизгача ўлимга олиб келиши мумкин. У одамдан одамга кўпроқ тарқалгач, ўзининг ўлимга олиб келадиган хусусиятларини йўқотади», — деган у.

Одамлар бу инфекция фақат Африкада ҳайвонлардан, дунёнинг бошқа минтақаларида эса одамдан одамга юқишини қайд этган.

Аввалроқ маймунчечакнинг учта асосий аломати маълум қилинганди. Шунингдек, маймунчечак 50 та янги мутацияга учрагани аниқланганди.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео