Ўзбекистонда аномал иссиқ бошланганидан бери тез ёрдамга қанча мурожаат келиб тушди?

Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб 17 июлдан 20 июль соат 06:00 гача тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 115 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, аномал иссиқ сабаб 17 июлдан 20 июль соат 06:00 га қадар Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 115 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатчиларнинг 23 421 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этди. Уларнинг 4215 нафари эса госпитализация қилинди.

Қолаверса, ушбу кунларда Тошкент шаҳар «103» хизматига жами 11 821 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатларнинг 4235 нафарида қон босими кўтарилиши, нафас қисиши, астма ва бошқа касалликлар кузатилган. Уларнинг 2185 нафари эса даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–февраль ойларида тез ёрдамга 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушгани ҳақида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди