Ўзбекистонда чет тилидан касбий имтиҳон саналари эълон қилинди

Ўзбекистонда 2022 йил 23–24–25–26 июль кунлари барча ҳудудларда 6 та олий таълим муассасасининг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, имтиҳонлар 2 босқичда ташкил этилиб:

  • 1-босқич (ёзма қисми) – тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини баҳолаш имтиҳонлари қоғоз шаклда;
  • 2-босқич – гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса Давлат тест марказининг махсус дастури орқали белгиланган жойларда электрон тарзда бўлиб ўтади.

«Абитуриентлар қачон, қаерда имтиҳонда иштирок этишини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани (абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида) юклаб олишлари мумкин. Абитуриентлардан имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари сўралади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022/23 ўқув йили учун чет тилидан касбий имтиҳон тартиби ва тест намуналарини эълон қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонидаги мажбурий фанларга ҳам чет тили киритилиши ҳақида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди