Ўзбекистонда ўтган 6 ойда қанча одам ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистонда ўтган 6 ойда 4 минг 465 та ёнғин юз бергани, 52 киши ҳалок бўлгани, 101 киши эса тан жароҳати олгани маълум қилинди. Бу ҳақда 20 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикада юз берган ёнғинлар сони 4 минг 465 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 525 та (11 фоиз)га, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари 52 тани ташкил этиб, 9 та (15 фоиз)га, инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари 101 тани ташкил этиб, 36 та (26 фоиз)га камайган.

Қайд этилишича,

  • Содир бўлган ёнғинлар ишлаб чиқариш корхоналарида 19 фоизга,
  • ишлаб чиқариш цехларида 11  фоизга,
  •  қишлоқ хўжалиги иморатларида 29 фоизга,
  •  материалларни очиқ жойда сақлаш жойларида 11 фоизга,
  •  маданий-томоша муассасаларида 40 фоизга,
  •  маъмурий-жамоат муассасаларида 15 фоизга,
  •  аҳоли яшаш жойларида 13 фоизга,
  •  қурилаётган иморатлар ва фойдаланилмаётган иморатларда 29 фоизга,
  •  бошқа объектларда 24 фоизга,
  •  шунингдек, печларни қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши сабабли юз берган ёнғинлар 22 фоизга,
  • очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 28 фоизга,
  • болалар шўхлиги оқибатида 7 фоизга,
  • транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларининг бузилишидан 8 фоизга,
  • технологик ҳодисалар оқибатидаги ёнғинлар 3 фоизга камайишига эришилган.

Келтирилишича, июль ойининг биринчи ўн беш кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашгани кузатилган. Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 579 тани ташкил этиб, 95 таси қуриган ўсимликларни ёниши, 397 таси аҳоли турар жойлари ва 87 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.

«Бундай жазирама пайтларда фуқаролар томонидан ҳавони салқинлантирувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланиш даражаси ортиши табиий. Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши, электр кабелларнинг қизиши ва оқибатида ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳар бир маиший техниканинг созлиги, унинг хизмат кўрсатиш муддати ва узоқ вақт давомида назоратсиз қолдирилмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, кунларнинг кескин исиб кетиши муносабати билан, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар ўз ҳудудларини қуриган ўсимликлардан тозалашлари, уларни ёқмасликлари лозим», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2 йил давомида неча киши ис газидан вафот этгани маълум бўлганди.

Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Жамият20:40 | 1.10.22
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди