Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти MATTA онлайн туризм платформаси орқали тарғиб қилинади

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти МАТТА онлайн туризм платформаси орқали тарғиб қилинади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 19 июль куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Малайзия туристик компаниялари ва туроператорлар ассоциацияси (МАТТА) ва Ўзбекистон хусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси (ХТТА) ҳамда 100 дан ортиқ туризм компаниялари вакиллари иштирокида онлайн форматда йиғилиш бўлиб ўтган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Йиғилишда Ўзбекистоннинг  туризм салоҳияти, хусусан, зиёрат туризми тўгрисидаги 10 дан ортиқ тақдимотлар намойиш этилган. Шунингдек, МАТТА онлайн туризм платформаси орқали туризм дастурларини тарғиб қилишга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 9 июлдан бошлаб «Malaysia Airlaines» авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур  йўналишида чартер авиақатновларни йўлга қўйганди. 19 июль кунги йиғилиш эса ушбу чартер авиақатновларни келгусида мунтазам авиарейсларга  айлантириш мақсадида туризм корхоналари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Маълумот ўрнида, «МАТТА» Малайзия туризм ва саёҳат агентликлари ассоциацияси бўлиб, 3100 дан ортиқ аъзолари бор.

Бундан ташқари, Намангандан Малайзияга туристлар учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин. Таъкидланишича, Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда Ахсикент меҳмонхонаси ҳамкорлигида туризм салоҳиятини ривожлантириш мавзусида бизнес форум бўлиб ўтган. Мазкур бизнес форумда Малайзия давлатининг Сабаҳ штатидаги 10 дан ортиқ турбизнес компанияларининг 12 нафар вакили ҳамда вилоятдаги 30 нафарга яқин туризм соҳасида фаолият юритаётган бизнес вакиллари  иштирок этган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Бизнес форум доирасида Наманган вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда Малайзиянинг «Funholiday Tours & Travel Sdn B Funholiday Tours&Travel Sdn Bhd» компанияси билан ҳамкорлик меморандиуми имзоланди.

Шунингдек,  B2B форматда бўлиб ўтган учрашувларда Наманган вилояти турбизнес вакиллари билан Малайзиянинг туристик компаниялари ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш бўйича келишувлар амалга оширилган.

Шу билан бирга малайзиялик меҳмонлар Наманган ва Фарғона вилоятларининг туризм салоҳияти билан таништирилган. Ўз навбатида Малайзия компанияси ҳам туризм соҳасидаги тақдимотлари билан таништирган. Қолаверса, туристларга қулайлик яратиш мақсадида чартер рейсларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилган.

Бизнес форум доирасида меҳмонлар учун Наманган вилоятида туризм салоҳияти юқори бўлган Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қароний» ҳамда «Биби Наима» она зиёратгоҳлари ҳамда Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» очиқ осмон остидаги музейига саёҳат ташкил этилган.

Аввалроқ Тошкентда халқаро туризм ярмаркаси ўтказилиши хабар қилинганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео