Парламент Президентнинг Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолатни тугатиш бўйича фармонини тасдиқлади

Қонунчилик палатаси ва Сенат Президентнинг Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолатни тугатиш бўйича фармонини тасдиқлади. Бу бўйича Парламент Юқори ва Қуйи палаталари қўшма қарори матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қуйидагиларга қарор қилган:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги ПФ–173-сонли Фармони тасдиқланади.

2. Ушбу Қўшма қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу фармонни тасдиқлаган.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев