Президент Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолатни муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб мазкур фармон имзоланган. Ҳужжат билан 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши муддатидан аввал тугатилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 11-моддасига мувофиқ:

  1. Президентнинг 2022 йил 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилади.
  2. Мазкур фармон 2022 йил 21 июль куни соат 05:00 дан эътиборан кучга киради ва оммавий ахборот воситаларида дарҳол эълон қилиниши шарт ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур фармон Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарига тасдиқлаш учун юборилади. Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ва Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби зиммасига юкланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2 июль куни «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ушбу фармонни тасдиқлаган.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди