Қашқадарёда шифохонада юз берган жанжал бўйича қўшимча маълумот берилди

Қашқадарёдаги шифохонада 18 июль куни фуқаролар ўртасида муштлашув юз берганди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram

Китоб тумани Самарқанд МФЙ ҳудудида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Т.О. турли жароҳатлар билан туман тиббиёт бирлашмаси қабул-диагностика бўлимига олиб келинган. Бемор зудлик билан мутахассислар томонидан тегишли текширувлардан ўтказилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. У билан бирга тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига 1955 йилда туғилган Қ.Р. ҳам жароҳат сабаб ётқизилган.

Ушбу воқеалардан бироз вақт ўтиб, туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида бемор Т.О. дан хабар олишга келган қариндошлари ҳамда беморга жароҳат етказганликда гумонланаётган кишилар ўртасида жанжал юзага келган. Оқибатда яна бир гуруҳ фуқаролар жароҳатланган.

Жумладан,  1979 йилда туғилган Қ.И. ва шу маҳаллада яшовчи 1978 йилда туғилган А.А. санчиб кесилган турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Фуқаролар ўртасидаги жанжал ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилган. Жароҳатланган фуқароларга зудлик билан тегишли тиббий ёрдамлар кўрсатилган.

Қўшимча қилинишича, айни пайтда юқорида қайд этилган 4 беморнинг аҳволи қониқарли, даволаш жараёнлари давом эттирилмоқда. Ҳодиса оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган бошқа беморлар, бу ерда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари ва воқеага гувоҳ бўлган бошқа фуқароларга шикаст етмаган. Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада қўшнилар ўртасидаги катта жанжалда бир эркак итга талаттирилиб, яна бири «самосуд» қилингани акс этган видео эълон қилинганди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди