11:20 | 20.07.22 606

Рамзан Қодиров NATO давлатларини демилитаризация қилиш ҳақида гапирди

Чеченистон раҳбари Украинадан кейин қайси давлат нишондалигини айтган

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров NATO давлатларини демилитаризация қилиш бўйича режалар ишлаб чиқилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар қилди.

Фото: «Коммерсантъ»

Қодировнинг сўзларига кўра, Киевни қўлга киритгач, кейинги нишон Польша бўлади. У «Ахмат» махсус отряди командири Апти Алаудинов билан учрашувда бу ҳақда гапирган.

«Режалар улкан. Биз аллақачон NATO давлатларини демилитаризация қилиш режасини ишлаб чиқмоқдамиз ва Киев қўлга киритилгандан кейин навбатда Польша турибди», — деган Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Чеченистон раҳбари Россия Польшага ҳужум қилиши мумкинлиги, бунинг учун олти сония етишини айтганди. У Польша Россия билан «жуда ёмон ўйинлар» бошлаганини таъкидлаган ва Польша NATO’да эканини эслатиб, яна бир бор Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаган.

«Шунчаки, унинг айтган сўзлари биз учун буйруқдан баландроқ. Тарихни ўқинг, Россия ҳар доим барча урушларда ғалаба қозонган», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Украинага қандай раҳбар кераклигини айтганди. Шунингдек, Қодиров Украина томонда жанг қилаётган чеченлар ҳақидаги маълумот учун миллион доллар ваъда қилган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 336
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 235
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 941
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 446
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 405
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453