Россия босиб олинган ҳудудларни аннексия қилишга тайёрланмоқда — Оқ уй

Россия босиб олинган Украина ҳудудларини аннексия қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: Оқ уй матбуот хизмати

Маълумот АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби томонидан берилган.

«Кремль соҳта референдумни ўтказиш муддатини ошкор қилмади. Бироқ ҳудудлардаги рус қўғирчоқлари бу 2022 йил охирида, эҳтимол Россиядаги минтақавий сайловлар билан бир вақтда бўлиб ўтишини даъво қилмоқда», — деган Кирби.

Унинг таъкидлашича, Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларини куч билан аннексия қилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини жиддий бузиш ҳисобланади.

«АҚШ буни жавобсиз ва жазосиз қолдиришга йўл қўймайди. Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилганини эълон қилганида ҳам худди шундай тактика қўлланган. Халқаро ҳамжамият Қримнинг аннексия қилинишини ноқонуний деб билади», — деган Оқ уй расмийси.

Унга кўра, энди Россия Украина шарқидаги телеминораларни ўз назоратига олишга ҳаракат қилмоқда. Кирби АҚШ яқин бир неча кун ичида Украинага янги қурол пакетини эълон қилишини айтган. Унинг таркибига HIMARS мобил ракета мосламалари, кўплаб ракета-ташувчилар ва артиллерия ўқ-дорилари кириши кутилмоқда.

Вашингтон уруш бошланганидан бери Украинага хавфсизликни таъминлаш учун 8 миллиард доллар, жумладан, июль ойнинг ўзида 2,2 миллиард доллар ажратган.

Аввалроқ Оқ уй Украина осмонини ёпишдан бош тортганини тушунтирганди. Шунингдек, Пентагон Путиннинг урушдан кўзлаган асосий мақсадини маълум қилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди