22:55 | 20.07.22 602
Россияда ўзбекистонлик эркак қиз ва болани урди
Унга нисбатан жиноий иш очилган
Россияда ўзбекистонлик эркак 23 ёшли қиз ва 6 ёшли болани урди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Москва жануби-шарқидаги Марьинский боғи кўчасидаги болалар майдончасида 18 июль куни содир бўлган. Жароҳатланган қиз ва бола шифохонага миурожаат қилган.
Ҳодиса оқибатида, терговчилар 36 ёшли ўзбекистонлик эркакни қўлга олган. У пойтахт ётоқхоналаридан бирида яшаши аниқланган. Эркак нима учун бундай ҳаракат қилгани очиқланмаган. Унга нисбатан жиноий иш очилган.
Аввалроқ Россияда қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Россияда аёлни зўрлаган ўзбекистонлик эркак ушланганди.