«Суриядаги террорчиликка чек қўйиш». Путин, Эрдўғон ва Раисий нима ҳақида келишиб олди?

Россия, Эрон ва Туркия президентлари 19 июль куни Теҳрон шаҳрида «Остона» форматида Суриядаги вазият бўйича уч томонлама саммит ўтказди ва унинг якуни бўйича қўшма баёнот берди.

Фото: «AP»

Музокаралар олдидан Россия президенти Путин Эрон ва Туркия раҳбарлари билан алоҳида учрашган. Уни Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаий ҳам қабул қилган. Президентлар саммит якуни бўйича қўшма баёнот берган.

«Қабул қилган қўшма баёнот Сурия Араб Республикасидаги вазиятнинг барқарор ва ҳаётий нормаллашувига эришиш йўлида уч томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади», — деган Путин.

Давлатлар раҳбарлари Ғарбнинг Дамашққа қарши барча бир томонлама санкцияларини танқид қилиб, Сурия можаросига ҳарбий ечим йўқлигини таъкидлаган. Улар Суриянинг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқликларини билдирган. Улар Идлибдаги вазиятни батафсил кўриб чиққан ва мамлакатнинг ушбу қисмида вазиятни нормаллаштириш бўйича ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олган.

Россия, Эрон ва Туркия Сурияда террорчилик ташкилотларининг мавжудлиги ва фаоллиги кучайганини, шунингдек, терроризмга қарши кураш баҳонасида мамлакатда ўзини ўзи бошқаришнинг ноқонуний ташаббусларини қоралаган. Томонлар Сурияда турли номлар остида ҳаракат қилаётган террорчиларга қарши курашиш ниятини тасдиқлаган.

Учрашув якунида Путин нима деди?

Путин Суриядаги вазият яхшиланганини айтган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда зўравонлик даражаси пасайган ва «сиёсий ва дипломатик жараён» бошланган. Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида террорчилик гуруҳлари ҳамон сақланиб қолмоқда.

«Биз Сурияда ИШИД ва бошқа экстремистик гуруҳларнинг мавжудлигига чек қўйишимиз керак», — деган у.

Россия преезидентининг сўзларига кўра, сурияликларга ўз мамлакатлари тақдирини белгилай оладиган шароит яратиш керак. У БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясида назарда тутилган Сурия инқирозини фақат Суриялараро мулоқотга асосланган сиёсий ва дипломатик йўл билан тўлиқ ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган.

«Россия президенти жиноятчилик, экстремизм ва сепаратизмнинг реал таҳдидлари Сурия ҳукумати назорати остида бўлмаган ҳудудлардан келиб чиқаётганини айтди», дейилган хабарда.

Путин Россия Фурот дарёсининг Сурия ҳукумати назоратига қайтарилиши тарафдори эканини эслатган. У «учлик» айрим давлатларнинг ўз геосиёсий муаммоларини ҳал қилиш учун Суриядаги жангарилардан фойдаланишга уринишларини тўхтатишини айтган.

Эрон президенти нима деди?

Эрон президенти Иброҳим Раисий «Остона» жараёнининг самарадорлиги ҳақида ҳам гапирган.

«Суриядаги инқироз бошланганидан бери тахминан 11 йил ўтгандан кейин ҳам Эрон Суриядаги инқирозни ҳал қилишнинг ягона йўли сиёсий йўл эканига ишонч ҳосил қилмоқда, ҳарбий қадамлар нафақат вариант, балки вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади» — деган у.

У саммит иштирокчилари Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этиши, шунингдек, суриялик қочқинларнинг ўз ватанларига қайтишига халқаро ҳамжамият ёрдам бериши кераклигини айтган.

Туркия президенти саммитда нималар ҳақида гарпирди?

Ўз навбатида Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Суриядаги террорчилик гуруҳларига қарши курашда Москва ва Теҳрондан фаол ёрдам кутаётганини айтган. Унга кўра, Туркия курд бўлгинчиларига қарши ҳарбий операция ўтказишни режалаштираётган Сурия шимолидаги Телл-Рифат ва Манбиж ҳудудлари «террорчилар портига» айланган, ҳудуд улардан бутунлай тозаланиши керак.

Президент халқаро ҳамжамиятни Суриядаги гуманитар инқирозни ҳал қилиш учун фаол чоралар кўришга чақирган ва Суриядаги трансчегаравий гуманитар миссиянинг олти ойга узайтирилишини етарли эмас деб айтган.

Эроннинг олий раҳбари ва Путин суҳбати

Эроннинг олий раҳбари Али Хоманаий Путин билан суҳбатда, агар NATO Украинада тўхтатилмаганида, Россия билан уруш бошлаган бўлишини айтган.

«Агар NATO учун йўл очиқ бўлса, у чегараларни кўрмайди. Агар альянс Украинада тўхтатилмаганида эди, бир мунча вақт ўтгач, Қрим баҳонасида уруш бошлаган бўларди», — деган у.

Хоманаий, шунингдек, «Ғарбнинг алдамчи ҳаракатлари» муносабати билан ҳушёрликка чақирган.

«Америкаликлар кучли ва айёр. СССР парчаланишининг омилларидан бири америкалик сиёсатчиларнинг алдови бўлди, бироқ Россия ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди», — деган Эрон олий раҳбари.

У «ҳаракатлар ва катта миқдордаги маблағга қарамай» АҚШ ва Ғарб давлатларининг Сурия, Ироқ, Ливан ва Фаластиндаги сиёсати аввалгидан кўра камроқ муваффақият қозонган. ХоманаийМосква ва Теҳрон икки давлат манфаатларига жавоб берадиган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириши кераклигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон олий раҳбари АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга таҳдид қилганди. Бунга Трампнинг Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ бергани сабаб бўлган. Шунингдек, Али Хоманаий Twitter’даги саҳифасига Трампни ўлдириш режаси бўйича анимацион видео жойлаган, бироқ ижтимоий тармоқ унинг аккаунтини блоклаган.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди