Тошкент вилоятида 27 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди

Тошкент вилоятида 27 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан «Bugun.u»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, «Kompromatuzb» Telegram каналида «Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида калтаклаб ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилган йигит воқеаси бўйича ҳам жимлик! Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига киришда бир томонлама ҳаракатга рухсат берилган йўлнинг чеккасида 18 июль куни ёш йигит катта эҳтимол билан калтаклаб ўлдирилган ва дарахтга осиб кетилган» сарлавҳали хабар берилган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 19 июль куни тахминан соат 06:30 да Оҳангарон тумани Ички ишлар бошқармасига навбатчилик қисмидан хабар келиб тушган.

Унда А-373 автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани Алишер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган қисмида йўл юзининг чет қисмида жойлашган дарахтга Андижон вилояти Бўз тумани Насриддинбек МФЙда яшаган1995 йилда туғилган М.Й. нинг мурдаси бўйин соҳасидан дарахтга осилган ҳолатда топилгани маълум бўлган.

Ангрен шаҳар СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, М.Й.нинг ўлимига бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган, танасида эса тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан марҳумга тегишли уч дона уяли алоқа телефони, шахсий буюмлари кўздан кечириш жараёнида олинган бўлиб, Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилганди. Шунингдек, Марғилонда қурилиши тугалланмаган бино ертўласидан 1960 йилда туғилган 62 ёшли эркакнинг жасади топилгани маълум қилинганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади