Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида 19 июль куни қудуқ ичига тушиб кетган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни 11:41 да Тошкент вилояти Зангиота туманида чиқинди сувлар оқиб кетиши учун мўлжалланган қудуқдаги носозликни бартараф этиш учун тушган фуқаро ундан чиқа олмаётгани ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган вақтда қудуқ ичига тушган 46 ёшли фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотгани маълум бўлган. Тезкорлик билан қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида уни қудуқдан олиб чиқиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам орқали даволаш муассасасига юборилган. Айни вақтда фуқаро шифокорлар назоратида.

Аввалроқ Наманган вилояти Поп туманида 22 июнь куни 3 ёшли бола очиқ қудуққа тушиб кетганди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 12 июнь куни 6 ёшли бола 25 метрли қудуққа тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди