Тошкентда ерусти метро поездларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилди

Тошкентда ерусти метро поездларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб «Ерусти ҳалқа йўли» ва «Сергели» йўлининг темирйўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +65 даражага етган.

«Поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган қоидаларга кўра, ер устида ҳаракатланувчи метро поездлар ҳаракат тезлиги 25 километр/соатгача туширилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ерости йўли қисмида («Олмазор»–«Буюк ипак йўли») поездлар тезлиги 40 километр/соатга туширилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда шу кунларда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабаб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилганди. Бу ҳақда «Ўзтемирйуўлйўловчи» хабар берганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади