Туризм ва маданий мерос вазирлигида коррупция ва унга қарши курашишга доир ҳисобот бўлиб ўтди

Туризм ва маданий мерос вазирлигида 20 июль куни 2022 йилнинг 1-ярим йиллигидаги вазирлик фаолияти бўйича ҳисобот бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 2021 йил 30 декабрда «Комплаэнс назорат ва ички аудит хизматининг 2022 йил учун мўлжалланган йиллик ўрганиш чора-тадбирлари режаси» тасдиқланган бўлган. 20 июль кунги йиғилишда Бош прокуратура масъул вакили ва вазирлик ходимлари иштирок этган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Вазирлик фаолиятини таҳлил қилар экан, Комплеанс назорат ва ички аудит хизмати раҳбари Абдуғани Мирзараҳимов вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бош бошқармаларида айрим камчиликлар кузатилганини таъкидлаган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, тизим ташкилотлари давлат харидларини ташкил этишда камчиликларга йўл қўйилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни мезонларига мос келмаганлиги сабабли умумий қиймати 1 миллиард 450 миллион сўмлик 1 та тендер савдолари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқ тендер савдоларига қайта қўйилгани қайд этилган.

Шунингдек, ўрганиш давомида Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаларида фаолиятида қарздорлик, ходимларга маош тўлашда асоссиз маблағлар сарфланганлиги, камомад ва бошқа камчиликлар маълум бўлган.

Абдуғани Мирзараҳимов Туризм ва маданий мерос вазирлиги бундай камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор чораларни кўрганлигини алоҳида қайд этган.

Хусусан:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлари юзасидан ахборотларни қабул қилиш бўйича Вазирликнинг «@motach_anticorruption_bot» Telegram боти ташкил этилган;
  • Туризм ва маданий мерос вазирлигининг «www.uzbektourism.uz» сайтидаги «Коррупцияга қарши» рукни такомиллаштирилиб, «Ходимлар хатти-ҳаракатига оид коррупциянинг олдини олиш бўйича мурожаат», «Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий ҳужжатлар» ва «Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар» каби бошқа қўшимча рукнлар ташкил қилинган;
  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва тизим ташкилотларида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Регламент ишлаб чиқилган.

Аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти MATTA онлайн туризм платформаси орқали тарғиб қилинишини маълум қилганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди